Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўқонлик ҳайдовчи ЙПХ ходимига долларда пора таклиф қилди
Қўқонда ҳайдовчи маст ҳолатда автомобиль бошқаргани учун автомобили жарима майдончасига тушди. Уни олиб чиқиш учун эса ЙПХ ходимига 300 доллар таклиф қилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 25 март куни, Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими томонидан 1978 й.т. фуқаро И.Т.га нисбатан мастлик ҳолатида “Нексия” русумли автомобилни бошқарганлиги бўйича маъмурий баённома тузилади. Ҳайдовчи бошқарувидаги автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилади.
Шундан сўнг, фуқаро И.Т. Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ маъмурий ҳуқуқбузарлик материалларини кўриб чиқиш бўйича инспектори И.О.га ўзига нисбатан расмийлаштирилган ҳужжатларни ижобий ҳал қилиб тегишли тартибда судга юбормаслик эвазига 400 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилади.
Мазкур ҳолат бўйича, ЙПХ ходими И.О. 29 март куни раҳбариятга билдирги беради. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро И.Т. Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ биносидаги И.О.нинг хизмат хонасида унга 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида бераётган вақтда ушланади.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар дастлабки текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди

20:04 / 22.05.2025
Хоразмда солиқ инспекторига, Қашқадарёда эса суд экспертига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

07:53 / 18.05.2025
"Кўчамиз даҳшатли тутун билан қопланди" - Қўқонда аммиак сизиб чиққан ҳудуддан репортаж

22:26 / 16.05.2025