Жамият | 21:00 / 05.04.2021
17908
1 дақиқада ўқилади

Нуробод туманига аёл киши прокурор бўлди

Норсулув Сойипова

Самарқанд вилояти Нуробод туманига аёл киши прокурор этиб тайинланди. Бу ҳақда Нуробод туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун Нуробод тумани ҳокимлиги мажлислар залида вилоят прокурори Р.Машарипов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган. Унда ташкилий масала кўрилиб, Бош прокурорининг буйруғи билан Норсулув Сойипова Нуробод тумани прокурори лавозимига тайинланган.

Н.Сойипова 1979 йилда Каттақўрғон туманида туғилган, маълумоти олий – ҳуқуқшунос. 2001 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. У прокуратура органларидаги хизмат фаолиятини Самарқанд тумани прокуратурасида бошлаб, 2019 йилдан буён Самарқанд шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, Н.Сойипова айни вақтда Самарқанд вилоятидаги ягона аёл туман прокурори ҳисобланади.

Шавкат Мирзиёев: «Катта-катта ташкилот ва компаниялар раҳбарлигига аёлларни тайинлаш ташаббуси давом этади»

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид