Сув хўжалиги вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгилаб берилди
Ўзбекистон президенти «Сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви ва назорат тизимини янада такомиллаштириш ҳамда сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Фармон билан Сув хўжалиги вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгилаб берилди.
Сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикасида барча сув ресурсларини ҳисобга олиш ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли самарадорлигини ошириш бўйича тегишли тадбирларни мувофиқлаштириш, шунингдек, сув балансини шакллантириш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгиланди.
Ҳужжатга мувофиқ, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси этиб қайта ташкил этилди.
Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг:
- Жаҳон банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи, Осиё тараққиёт банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи негизида Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказини;
- Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлигини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.
Мавзуга оид
19:31 / 07.07.2023
Қозоғистон чиқишни истаётган келишув ва Ўзбекистон учун кутилмалар — сув хўжалиги вазири билан интервью
17:34 / 07.06.2020
Суғориш тармоқларида 40 фоизга яқин сув йўқотилмоқда – Сув хўжалиги вазири
21:41 / 12.12.2019
Вазир: «Кафолат бераман, 2025 йилгача суғориладиган ерларимизнинг тўртдан бир қисми янги технологияда сув ичади»
12:54 / 14.09.2019