Жаҳон | 22:45 / 07.04.2021
11698
1 дақиқада ўқилади

Япон олимлари янги тиш ўстириш технологиясини ишлаб чиқишди

Японияда янги тиш ўстириш технологияси ишлаб чиқилди. Янги технология тишлари одамникига ўхшаш жиҳатларга эга бўлган сичқонлар ва сассиқкузанларда синовдан ўтказилган.

Фото: Getty Images

Science Advances илмий нашрида маълум қилинишича, даволаш методикаси организмни янги тишларни ўстиришга мажбур қиладиган моноклонал антитаналарга асосланган.

Тадқиқотнинг кўрсатишича, USAG-1 генини блоклаш суяк морфогенетик оқсили фаоллигини оширади. Бу молекулалар тана аъзолари ва тўқималар ўсишини тартибга солишга жавоб беради.

Ушбу оқсил фаолиятига аралашув жиддий ножўя таъсирлар келтириб чиқариши мумкин. Бироқ олимлар USAG-1’нинг суяк морфогенетик оқсили билан таъсирлашишини ўзгартирувчи бир қатор моноклонал антитаналарни текшириб, улар орасидан ножўя таъсир келтириб чиқармайдиган антитанани аниқлашган.

Технология сичқонлар ва сассиқкузанларда синовдан ўтказилди.

“Кейинги режамиз антитаналарни ит ва чўчқа каби бошқа ҳайвонларда синовдан ўтказишдан иборат”, деб маълум қилишган олимлар.

Мавзуга оид