Ўзбекистон | 08:00 / 08.04.2021
4025
2 дақиқада ўқилади

«Мультипликацион фильмлар студияси» ва «Республика кинопрокат маркази» тугатилди

“Кинематография соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳа вакилларининг ижодий фаолияти учун муносиб шароит яратиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Кинематография агентлиги ҳузурида:

а) қуйидагилар ташкил этилди:

Кинематография академияси олий таълим муассасаси;

“Республика кинофонди” ДУК негизида бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган “Ўзбекистон миллий кинофонди” давлат муассасаси;

“Ўзбекфильм” ДУК негизида хусусий кинокомпанияларга фильм, мультфильм ва сериаллар яратиш бўйича хизмат кўрсатувчи “Ўзбекфильм” киноконцерни” ДУК;

агентликнинг вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимлари;

б) қуйидагилар тугатилди:

“Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК;

“Республика кинопрокат маркази” ДУК ва унинг ҳудудий филиаллари;

“Кинематографчилар уйи” ДУК;

“Киноиндустрия соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази” ДУК;

в) “Ёшлар ижодий тажриба студияси” ДУК “Ёшлик” киностудияси” ДУК этиб қайта номланди.

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда агентлик марказий аппарати ва унинг тизим ташкилотлари раҳбар ва ходимларини уларнинг билим ва салоҳиятлари бугунги кун талаблари ва эгаллаб турган лавозимларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида аттестациядан ўтказади ҳамда уларни малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўради.

Белгилаб қўйилишича:

  • молиялаштириш манбаидан қатъи назар, маҳаллий кинокомпаниялар томонидан ишлаб чиқарилган фильмлар ва уларнинг бошланғич материаллари, шунингдек, республикада амалга оширилаётган йирик лойиҳалар бўйича тайёрланган видео ва фото материаллар сақлаш учун бир нусхада Ўзбекистон миллий кинофондига топширилади;
  • қарорга мувофиқ тугатилаётган унитар корхоналарнинг қолдиқ маблағлари, уларга тегишли бино (иншоот)лар ва моддий-техника базаси агентлик ва унинг ҳудудий бўлимлари ҳисобига ўтказилади.

Мавзуга оид