Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Етти нафар қозоғистонлик дунёнинг энг бой одамлари рейтингидан жой олди
Тадбиркор Владимир Ким 4,6 млрд доллар бойлик билан 622-ўринда жойлашди.
Етти нафар қозоғистонлик «Forbes» журналининг энг бой одамлар рўйхатидан жой олди, деб ёзади nur.kz.
Қайд этилишича, тадбиркор Владимир Ким 622-ўринда жойлашди. Унинг бойлиги миқдори 4,6 млрд доллар деб баҳоланмоқда.
Тадбиркор Булат Утемуратов рейтингнинг 891-поғонасини эгаллади. Унинг бойлиги 3,4 млрд долларга тенг.
Kaspi.kz ҳаммуассиси Вячеслав Ким 3,3 млрд доллар бойлик билан 925-ўриндан жой олди.
Унинг ҳамкори Михаил Ломтадзе эса 956-поғонани банд этди. Ломтадзенинг бойлиги 3,2 млрд долларни ташкил этади.
Тимур ва Динара Кулибаевалар 1111-ўринда бўлиб, ҳар бирининг бойлиги 2,8 млрд доллардан деб баҳоланган.
Freedom Holding Corp эгаси Тимур Турлов рейтингда 1517-ўринни эгаллади. Унинг бойлиги 2,2 млрд долларга тенг.
Аввалроқ энг кўп миллиардер яшайдиган шаҳар номи маълум қилинганди.
Мавзуга оид
23:29 / 10.04.2025
Билл Гейтс фарзандларига миллиардлаб доллар мерос қолдирмаслигини маълум қилди
09:41 / 04.04.2025
Москва миллиардерлар сони бўйича дунёнинг иккинчи шаҳрига айланди
11:09 / 02.04.2025
Forbes: Россияда долларли миллиардерлар сони рекорд даражага етди
15:06 / 08.03.2025