Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 14:52 / 09.04.2021
558
1 дақиқада ўқилади
Хоразм вилоятида сўнгги ҳафтада содир этилган жиноятлар сони маълум қилинди
1-8 апрель кунлари вилоят ҳудудида 57та жиноят содир этилгани қайд этилди (ўтган ҳафтада 38та эди). Бу ҳақда Хоразм вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Сардор Раҳимов хабар берди.
Жиноятлар тури бўйича қуйидагича тақсимланган:
- 12та транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш;
- 8та ўғрилик;
- 8та пора бериш;
- 5та жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш;
- 4та фирибгарлик;
- 4та гиёҳвандлик;
- 1та ҳақорат қилиш;
- 1та одам савдоси;
- 1та қасддан баданга оғир шикаст етказиш;
- 13та бошқа турдаги жиноятлар.
Шаҳар ва туманлар кесимида содир этилган жиноятлар миқдори:
- Урганч шаҳри - 16;
- Боғот тумани - 7;
- Янгиариқ ва Урганч туманлари - 5;
- Хива тумани - 4:
- Янгибозор, Гурлан, Шовот, Қўшкўпир, Тупроққалъа туманлари - 3;
- Хонқа ва Ҳазорасп туманлари - 2;
- Хива шаҳри - 1.
Қайд этиш жоизки, ҳафта давомида жиноят содир этилмаган шаҳар ва туман бўлмади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди
09:16 / 20.03.2025