Жамият | 12:18 / 10.04.2021
45172
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда шар сотувчиларнинг жанжали пичоқбозлик ва одам ўлими билан якун топди

2021 йилнинг 5 апрел куни соат 22:00дан 23:30гача бўлган вақт оралиғида 22 ёшли Достонжон Қ. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Самарқанд дарвоза кўчасида жойлашган автомашиналар ювиш шохобчаси ёнида Алишер А. билан келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида унга ёнида бўлган пичоқ билан жароҳат етказган. 

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, шу куни соат 04:45да Алишер А. олган жароҳатлари туфайли кўрсатилган муолажаларга қарамай шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Достонжон Қ.га нисбатан Жиноят кодекси 104-моддаси 3-қисми “д” банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш натижасида жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари жараёнида, ушбу жанжалнинг келиб чиқишига Достонжон Қ. ва Алишер А. ҳамда уларнинг ёнида бўлган шериклари “Самарқанд дарвоза” савдо маркази ёнида ҳаво шарлари сотиб турган вақтларида жой талашишлари сабаб бўлгани аниқланган.

Ҳозирда ушбу жанжалда иштирок этган барча фуқароларнинг шахси аниқланиб, улар билан тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид