Ўзбекистон | 10:17 / 11.04.2021
21441
1 дақиқада ўқилади
Коронавирус: Шифохоналарда даволанаётган беморларнинг 200дан ортиғи оғир аҳволда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистондаги шифохоналарга коронавирус ташхиси билан ётқизилган 229 нафар беморнинг аҳволи оғирлигича қолаётгани ҳақида хабар берди. Сўнгги бир кунда мамлакатнинг 13 ҳудудида жами 198та янги касалланиш ҳолатлари аниқланган.
«2021 йил 10 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 84922 (+198) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 2 нафари Андижон вилоятида,
- 5 нафари Бухоро вилоятида,
- 1 нафари Жиззах вилоятида,
- 2 нафари Навоий вилоятида,
- 1 нафари Наманган вилоятида,
- 20 нафари Самарқанд вилоятида,
- 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 3 нафари Сирдарё вилоятида,
- 1 нафари Фарғона вилоятида,
- 2 нафари Хоразм вилоятида,
- 22 нафари Тошкент вилоятида,
- 130 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 4 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
- Наманган вилоятида 6 нафар,
- Сирдарё вилоятида 4 нафар,
- Тошкент вилоятида 18 нафар,
- Тошкент шаҳрида 141 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 82760 (+174) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1528 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди
10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди
11:15 / 02.12.2022