Ўзбекистон | 10:08 / 12.04.2021
18587
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик касалланиш ҳолатлари сони тузалганлар сонидан юқорилигича қолмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинган 229 нафар беморнинг аҳволи оғирлигича қолаётгани, шифокорлар уларнинг ҳаёти учун курашаётгани ҳақида хабар берди.

Ўзбекистонда сўнгги бир кунда 183 нафар бемор тузалиб, 192та янги касалланиш ҳолати аниқланди, айни вақтда 1500дан ортиқ бемор тиббиёт муассасаларида даволанмоқда.

«2021 йил 11 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 85114 (+192) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 2 нафари Андижон вилоятида,
  • 5 нафари Бухоро вилоятида,
  • 2 нафари Жиззах вилоятида,
  • 2 нафари Наманган вилоятида,
  • 24 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 10 нафари Фарғона вилоятида, 
  •  2 нафари Хоразм вилоятида,
  •  15 нафари Тошкент вилоятида,
  • 120 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
  • Наманган вилоятида 6 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 16 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
  • Фарғона вилоятида 2 нафар,
  • Тошкент вилоятида 18 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 138 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 82943 (+183) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1537 нафар бемор даволанмоқда, шундан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид