Жаҳон | 00:00 / 14.04.2021
10717
1 дақиқада ўқилади

Хитойда туялар учун дунёдаги биринчи светофор пайдо бўлди

Хитойнинг Гансу провинциясидаги Дунхуан шаҳри яқинида туялар ва сайёҳларнинг ҳаракатланишини тартибга солиш учун дунёдаги биринчи светофор ўрнатилди.

Фото: twitter.com/tongbingxue

Таъкидланишича, светофорнинг бир томонида туя, иккинчи томонида эса одамча тасвирланган қизил ва яшил чироқлар бор. Светофорнинг туялар учун томонида яшил чироқ ёнганда йўлдан туялар, қизили ёнганда эса сайёҳлар ўтади ва аксинча.  

 Дунхуан чўл чеккасида жойлашган шаҳар бўлиб, у сайёҳлар орасида оммалашган. У ўз вақтида Буюк ипак йўлининг Хитойга кириш жойи сифатида хизмат қилган. Бу ерда туялар устида саёҳат қилиш оммалашган. Светофор эса туялар ва одамлар ўртасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун ўрнатилди.

 Охирги йилларда сайёҳлар ушбу ҳудудга Минша тоғи, Могао ғоридаги ибодатхона мажмуаси, Юмэн ва Янгуан довонлари, Яримой кўлини кўриш учун тобора кўпроқ ташриф буюрмоқдалар.

 

Мавзуга оид