Ўзбекистон | 11:16 / 15.04.2021
3988
1 дақиқада ўқилади

Жалақудуқда XI—XIII асрга оид маданий мерослар топилди

Фото: KUN.UZ

Қутайба ибн Муслим зиёратгоҳидан тахминан XI—XIII асрга оид маданий мерослар топилди.

Андижон вилояти Жалақудуқ тумани «Қиличмозор» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Қутайба ибн Муслим масжиди ва зиёратгоҳида халқ ҳашари ва ҳомийлар кўмаги билан қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбирига туман ҳокимлиги aхборот хизмати хабар бермоқда.

Қутайба ибн Муслим ҳазратлари мақбарасининг пойдевор қисмларини ковлаш-қазиш ишлари жараёнида тахминан XI—XIII асрга оид маданий мерос топилмалари қазиб олинди.

Мутахассислар бу жойда археологик қазиш ишларини олиб бориш керак деган хулосага келишган.

Ҳозирда масжид қурилиши давом этмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид