Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 89 та кўприк таъмирга муҳтож
Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси ташаббуси билан «Ички йўлларни таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган тизимли ишлар» мавзусида журналист ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Вилоят ҳудудида 22 минг 15 километр автомобиль йўллари тармоғи мавжуд бўлиб, шундан 3 минг 487 километр умумфойдаланув (437 километр халқаро, 926 километр давлат, 2124 километр маҳаллий аҳамиятдаги) ва 18 минг 548 километр ички хўжалик автомобиль йўллари (21 километр цементобетон, 5153 километр асфальтобетон, 503 километр қора қопламали, 6550 километр шағал ва 6321 километр тупроқ қопламали йўллар)ни ташкил қилади. Тармоқдаги автомобиль йўлларида 1 минг 432 дона кўприк жойлашган бўлиб, айни дамда охирги кўрик натижаларига кўра, 89 дона кўприк таъмирга муҳтож.
2021 йилда тегишли қарор ва дастурлар аcосида вилоят ҳудудидаги 1 минг 905 километр (1605 километр ички йўллар ва 300 километр умумфойдаланув йўллари) узунликдаги автомобиль йўлида қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгилаб олинган ва бу мақсадлар учун 449,5 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.
«Обод қишлоқ» дастурини 2021 йилда амалга ошириш юзасидан вилоят бўйича 13 та туманда 26 та қишлоқ аҳоли пунктида 468,7 километр (шундан 178,2 километр асфальт ётқизиш ва 290,5 километр тупроқ йўлларга шағал ётқизиш) узунликдаги ички йўллар таъмирланади, бу ишлар учун 120,2 миллиард сўм маблағ ажратилган.
«Обод маҳалла» дастури бўйича Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида 4 та маҳаллада 46,7 километр узунликдаги ички кўчаларда таъмирлаш ишлари олиб борилади (24,7 километр асфальт ётқизиш ва 22 километр шағал ётқизиш), бу ишлар учун 21,3 миллиард сўм маблағ ажратилмоқда.
Мавзуга оид
15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди
17:18 / 08.02.2025
“Сен қулсан” – Косонда келинини мунтазам хўрлаб келган қайнота ва қайнона ҳамда уларнинг ўғли озодликдан маҳрум қилинди
11:02 / 15.12.2024
Тахтиқорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
18:04 / 06.11.2024