Хитой япон амалдорларига «Фукусима» АЭСи сувидан ичиб кўришни таклиф қилди
Аввалроқ Япония техноген фалокат юз берган “Фукусима-1” атом электр станциясидаги радиоактив моддалардан қисман тозаланган сувнинг катта ҳажмини океанга оқизишга қарор қилганди.
Хитой ташқи ишлар вазири Чжао Лицзян япониялик амалдорларга «Фукусима-1» АЭСи сувидан ичиб кўришни таклиф қилди. У бу ҳақда ўзининг Twitter саҳифасида ёзди.
«Океан —Япониянинг чиқинди идиши эмас, Тинч океани эса Япониянинг канализацияси эмас. <...> Япониялик амалдор бу сувни "ичса бўлиши"ни айтди, нега у ўша сувдан бир ҳўплаб кўрмаяпти?» — дейилади твитда.
Шунингдек, Чжао Лицзян АҚШ Япониянинг «Фукусима-1» АЭСи сувларини океанга оқизиш режасини маъқуллаганини айтди.
«Аммо бу халқаро ҳамжамият маъқуллашини англатмайди. Агар АҚШ атроф-муҳит муҳофазасини қадрласа, икки ёқлама стандарт ўрнига зиммасига масъулият олиши керак», — дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ Япония ҳукумати 2011 йил мартида техноген фалокат юз берган “Фукусима-1” атом электр станциясидаги радиоактив моддалардан қисман тозаланган сувнинг катта ҳажмини океанга оқизишга қарор қилганди.
Бироқ Хитой ва Жанубий Корея “Фукусима”даги сувнинг океанга оқизилишига қарши чиқмоқда.
2011 йил 11 мартда Японияда юз берган вайронкор зилзила ва цунамидан кейин “Фукусима-1” АЭСда совитиш тизимининг ишдан чиқиши оқибатида бир қатор авариялар юз берганди. Ҳукумат АЭС атрофидаги 20 км радиусдаги ҳудуддан одамларни эвакуация қилган. Шунингдек, “Фукусима-1”даги хавфлилик даражаси максимал даражага етгани эълон қилинган. Бундай даража ўз вақтида Чернобил АЭСда юз берган фалокат вақтида эълон қилинган.
Мавзуга оид
23:30 / 14.11.2024
Британия музейи мамлакат тарихидаги энг қиммат совғага эга бўлади
18:48 / 14.11.2024
Subaru космик телескопи ноёб ҳалқасимон галактикани аниқлади
21:18 / 13.11.2024
Японияда сейсмик ёриқлар туфайли ядровий реакторни қайта ишга туширишга рухсат берилмади
20:39 / 13.11.2024