Жамият | 16:33 / 16.04.2021
5506
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади

Дуатлон бўйича ҳаваскор ва профессионаллар ўртасида Ўзбекистон очиқ кубоги биринчи босқичи ўтказилиши муносабати билан пойтахтда 18 апрел куни соат 07:30дан 12:30га қадар қатор кўчаларда ҳаракатланиш чекланади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, қуйидаги кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади:

  • тўлиқ ёпилиш: Зулфияхоним кўчаси – Лабзак кўчасидан (MobiUz офиси) Нурафшон айланма йўлигача;
  • тўлиқ ёпилиш: Нурафшон айланма йўли – Зулфияхоним кўчасидан Шароф Рашидов шоҳкўчасигача (Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси);
  • икки тарафлама ҳаракатланиш йўлнинг битта қисми бўйлаб ташкил қилинади: Шароф Рашидов шоҳкўчаси – Осиё кўчасидан (Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси) Абдулла Қодирий кўчасигача (“Жасорат” ҳайкали);
  • икки тарафлама ҳаракатланиш йўлнинг битта қисми бўйлаб ташкил қилинади: Абдулла Қодирий кўчаси – Шаров Рашидов шоҳкўчасидан (“Жасорат” ҳайкали) Лабзак кўчасигача (“Анҳор-Локомотив” боғи).

"Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни сўраймиз", дейилади хабарда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид