Жамият | 17:14 / 19.04.2021
11431
1 дақиқада ўқилади

«Бу йил 14 тонна балиқ оламан» — наманганлик балиқчи аёл

Мингбулоқлик Замира Йўлдошева 5 йилдан буён балиқчилик билан шуғулланади. У 18 ёшида 2 фарзанди билан ёлғиз она бўлиб қолган. 

Замира опа фарзандларини онасига ташлаб, Россия Федерациясида 15 йил ишлади. Сармоя тўплагач, шу ерда балиқчилик фаолиятини бошлаган. 

«300 млн сўм сармоя билан бошлаганман ишимни. Кўп сармоям ернинг камчиликларини тўғрилашга ва таъмирлаш ишларига кириб кетган.

Лекин меҳнатим билан қийинчиликларни енгиб ўтдим. Меҳнатим эвазига кўп нарсага эришдим. 15 йил четда ишлаб ойма-ой пул топган бўлсам, мана 5 йилда фермерликдан чиққан даромадимга тўй қилдим, қизларимни ўқитдим, машина олдим, яхши яшаяпман, Аллоҳга шукр», —  дейди у.

Замира опа 2 йилдан буён балиқ личинкаларини ўзи етиштиради. Ҳозирда 16 гектар майдонда балиқнинг сазан, оқ балиқ ва пиостра турларини боқяпти. У  бу йил 14 тонна балиқ олиш ниятида.

Мавзуга оид