Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент Беш ташаббус ҳаракати сўнгги қўнғироқ арафасида бўлиб ўтади
26 март куни ёшларга оид йирик тадбир – Тошкент Беш ташаббус ҳаракатига рўйхатга олиш бошланганди. Бош ташкилотчиси Тошкент шаҳар ҳокимлиги бўлган тадбир 21 майдан 25 майга қадар бўлиб ўтади.
Ҳозирга қадар ҳаракат меҳмонлари сифатида 10300 нафарга яқин одам рўйхатдан ўтишга улгурган. Уларнинг 7200 нафарини 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ташкил этади.
Шунингдек, иштирокчи сифатида рўйхатдан ўтганлар сони деярли 3000 нафарга етди. Улар маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, мутолаа ва тадбиркорлик йўналишлари бўйича мусобақаларда совринли ўринлар учун кураш олиб боришади.
«Спорт мусобақаларида қатнашиш учун аризалар сонига қараб ёшларимиз спортни қанчалик севишини англаса бўлади. Масалан, фақатгина футбол турнирида қатнашиш учун ўртача 6-7 кишидан иборат 155та жамоа рўйхатдан ўтган. Бу 1000га яқин ёш футболчи дегани. Баскетбол турнирида қатнашувчилар сони эса аллақачон 100 нафардан ошган.
«Х лойиҳаси» ғоялар танловида ўзининг IT-қобилиятларини 45 нафар одам намоён этмоқчи. Жамоалардан Тошкентни ривожлантиришга оид муаллифлик лойиҳаларини тақдим этиш талаб этилган Аёллар нетворкинги ҳафталигида эса 50 нафар қиз қатнашишга қарор қилган.
Тадбир доирасидаги танловлар орасида энг кўп ёшлар эътиборини «Заковат» интеллектуал баҳси ўзига тортди ва ҳозирча унда 1860 киши ўз билимларини намоён этишга бел боғлаган.
Бироқ бу ҳали якуний рақамлар эмас. Улар ортишда давом этмоқда, рўйхатга олиш эса ҳали тугагани йўқ», дейилади тадбир ташкилотчилари томонидан Kun.uz’га тақдим этилган маълумотда.
Мавзуга оид
15:30 / 26.12.2021
“Тошкент ёшлар форуми – 2021” дирекцияси: ноодатий тарзда ўткан форум ҳақида хулосалар
20:12 / 21.12.2021
«Ундайлар ватаннинг ҳам келажагига ишонмайди» — Ортиқхўжаев интернетда танқид ёзадиганларни танқид қилди
18:48 / 21.12.2021
Азиз Абдуҳакимов — жамоат ҳожатхоналари, қишки олимпиада бойкоти ва Оролга келаётган пулларнинг қанчалик шаффофлиги ҳақида
17:00 / 20.12.2021