Ўзбекистон | 10:31 / 23.04.2021
5247
2 дақиқада ўқилади

Хоразмлик имом-хатиблар эҳтиёжманд оилага 5 хонали уй ҳадя қилди

Хоразм имом-хатиблари 15 йил ижарада яшаган, кўришида нуқсони бор оила вакилларига 5 хонали уй ҳадя қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.

Хоразм вилояти Урганч шаҳар бош имом-хатиби Ҳасанбой Кенжаев ташаббуси билан ҳомийлар жалб этилган ҳолда шаҳарнинг Темирйўлчи маҳалласида яшовчи, кўришида нуқсони бор оила вакилларига 5 хонали уй ҳадя қилинди. Янги хонадон эгаси 15 йил давомида онаси ва болалари билан уйма-уй ижарада қийналиб яшаб юрган.

«Уйни топшириш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакили Хайрулла Абдуллаев ва Урганч шаҳар ҳокимлиги вакиллари қатнашди.

Қуръони каримда марҳамат қилинади: «Эҳсоннинг мукофоти фақатгина эҳсондир» (Ар-Роҳман сураси, 60-оят). Яъни яхшиликнинг мукофоти фақатгина яхшиликдир. Ояти каримадаги биринчи яхшиликни бандалар қилади. Унинг ичига барча эзгу ишлар киради. Иккинчи яхшилик эса Аллоҳ таоло яхшилик қилувчиларга берадиган жаннатдир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мўмин биродарининг дунёдаги қийинчилигини енгиллатса, Аллоҳ у банданинг қиёмат кунидаги қийинчилигини осон қилиб қўяди». (Имом Муслим ривояти)

Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишга ҳисса қўшган инсонлардан рози бўлсин, уларнинг эҳсонини даргоҳида қабул қилиб, икки дунё саодатидан баҳраманд қилсин, ана шундай хайрли ишларни қиладиган саховатпеша ҳамюртларимиз кўпаяверсин!» — дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабарида.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид