Мўлтиллаб қарашларига чидолмаяпман, боламни йўқотгим келмаяпти...
Синовлар орасида мураккаби оғир дардга чалиниш бўлса, фарзандларнинг дардга чалиниши ундан ҳам оғир ҳисобланади. Болаларнинг нажот тилаб қараган кўзлари, оналарнинг юракни ўртовчи сўзлари шу сабаб келиб чиқади.
9 та операция ва оққон...
“Бу касаллик ҳақида умримда эшитмаганман. Ўлимлардан қолди болам. Уй-жойларимизни сотдик, сотадиган ҳеч нарсамиз қолмади. Фарзанд учун ота-она қараб туролмас экан. Боламни йўқотгим келмаяпти”,- онанинг сўзларини эшитиб беихтиёр ёш келади кўзларга.
Бобурмирзо ёшлигида куйиш оқибатида оғир жароҳат олган ва қўл бармоқларида муаммо юзага келган. Шуни даволатиш мақсадида шу даврга қадар 9 маротаба операцияни бошдан кечирган йигит энди оққон касаллиги билан курашяпти.
Бобурмирзо Шамсиддиновга оид маълумотлар:
Агробанк: 8600 0417 8239 8599 онаси Муножат Сайфиева номида
Сбербанк: 5469 3801 3430 9938 қариндоши Олимжон Муталиев номида
Виза: 4187 8000 0041 6339 онаси Муножат Сайфиева номида
Телефон: +998971037179 (онаси)
Амиржон ҳам онкологик, ҳам гематологик касаллик қурбони бўлмасин
Эндигина 3 ёшдан ошган Амиржоннинг жажжи вужудини икки дард емирмоқда. Оққоннинг оғир турига чалинган болада онкологик касаллик ҳам аниқланган. Иккита оғир касаллик уни ва оиласини ҳолдан тойдириб қўйганлиги сабабли яхши инсонларнинг мададига муштоқ. Амиржонга илик кўчириш операцияси ўтказилиши керак. Операцияни имкон қадар тезроқ ўтказиш кераклиги учун Kun.uz таҳририятидаги суратга олиш ишлари тугагач, улар Ҳиндистонга жўнаб кетишди. Айни пайтда у ерда жарроҳлик амалиётига тайёргарлик кўришяпти. Ўйлаймизки, ўзга юртда мусофир ва бемор болажон сахийлар кўмагида соғайиб қайтади.
Амиржон Сафаровга оид маълумотлар:
Агробанк: 8600 0417 3329 9185 онаси Холида Ҳасанова номида
Сбербанк: 4279 3806 7618 3330 қариндоши Абдусамат Раимов номида
Виза: 4790 9122 1044 7497 отаси Файзулло Ҳамроқулов номида
Телефон: +998938506184 (онаси)
Юракларни азоблаган дард
Самарқандлик Шуҳратжон Маматкаримовни айни ишлаб чарчамайдиган ёшида ҳолсизлик безовта қила бошлаган. Тошкентдаги лицейда таҳсил олаётган пайтида шафқатсиз дард уни тўшакка михлайди. Полвон келбатли ўғлининг ҳолатидан азобланаётган онанинг фиғони инсонни ларзага солади.
“Онкогематология деган сўзни ўқиб юракларим увушиб кетди. Соғлом юрган болам шундай аҳволга тушиши мумкинми?”,- деганча йиғлайди онаизор. Йигит ёшида ота-онасини шундай ҳолатда кўраётган Шуҳратжон уларни қийнаб қўйганидан ич-ичидан азият чекади ва тезроқ тузалиб кетишга умид қилади.
Шуҳрат Маматкаримовга оид маълумотлар:
Агробанк: 8600 0417 1244 8118 Шуҳратжон Маматкаримов номида
Сбербанк: 4817 7601 0479 3876 қариндоши Раҳматилла Абдураҳмонов номида
Виза: 4187 8000 0076 6626 бемор номида
Телефон: +998994197282 (онаси)
“Мўлтиллаб қарашларига чидолмаяпман”
Бийрон тили билан ҳаммани ўзига қаратиб юрадиган Мубинахон тўсатдан юролмай қолди. Ҳолсизлик ва чарчоқ, иштаҳасизлик аломатлари билан шифохонага олиб борилган қизалоқ жонлантириш бўлимига ётқизилади. Унда аниқланган қон саратони сабаб ҳамон шифохонада даволанмоқда.
“Бошида менга билдиришмаганди, шу ерга келиб билдим боламни шу касалга дучор бўлганини. Мўлтиллаб қарашларига чидолмаяпман. Ҳеч бир онани боласи билан синамасин экан”, -дейди онаси Машҳура Мингбоева.
Мубинахон Мелиқўзиевага оид маълумотлар:
Агробанк: 8600 0417 4678 7366 отаси Шерзод Мелиқўзиев номида
Универсалбанк: 8600 4829 3240 8898 отаси Шерзод Мелиқўзиев номида
Телефон: +998911142834 (отаси)
Мусулмон олами муқаддас рамазон ойини нишонламоқда. Бу ойда барча савоблар, яхшиликлар бир неча карра кўпайтирилса, уларнинг ажр-у савоби ундан-да кўпроқ қилиб берилади. Умидимиз савобталабларнинг бундай имкондан баҳраманд бўлишларида.
Гулмира Тошниёзова тайёрлади,
Тасвирчи Шерзод Эгамбердиев.
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024