Қирғизистоннинг чегараолди ҳудудларидан 51 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
Охирги маълумотларга кўра, низо оқибатида Қирғизистон томондан 166 киши жароҳатланган, 33 киши вафот этган.
Тожикистон билан чегарадош ҳудудлардан Қирғизистоннинг 51 мингдан ортиқ фуқароси эвакуация қилинди. Бу ҳақда Боткен области маъмурияти матбуот котиби Чўлпон Бердиқулова маълум қилди.
"Айни вақтда эвакуация қилинган фуқаролар сони 51 381 нафарни ташкил этмоқда, булар асосан болалар, аёллар ва кексалар", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, бу рақам ошиши мумкин.
"Бунга уйларини ўзлари мустақил равишда тарк этганлар қўшилмаган. Улар тоғларга чиқиб кетган, айримлар бутун оиласи билан мамлакат ичкарисига кўчган", деди Бердиқулова.
Охирги маълумотларга кўра, низо оқибатида Қирғизистон томондан 166 киши жароҳатланган, 33 киши вафот этган.
Тожикистон томондан эса ўнга яқин киши вафот этгани, 90дан ортиқ киши жароҳатлангани айтилмоқда.
29 апрел куни томонлар ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.
Мавзуга оид
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024