Ўзбекистон | 12:40 / 03.05.2021
19415
1 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Мустақиллик майдонидаги фаввора яна ишлай бошлади

Таъмир учун ёпилганидан қарийб 2 йил ўтиб, Мустақиллик майдонидаги фаввора қайта очилди.

Фото: KUN.UZ

1 май – Фавворалар кунидан бошлаб, Тошкент шаҳри Мустақиллик майдонида, Сенат қаршисида жойлашган фаввора таъмирдан сўнг яна ишлай бошлади.

2019 йилда Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан, «Тошкент фаввораси» ДУК балансидаги фаввораларни капитал таъмирлаш, ободонлаштириш ва реконструкция қилиш белгиланган эди. Ўшанда Сенат ва Вазирлар Маҳкамаси биноси олдидаги фавворанинг қурилганига 50 йилдан ошгани, айрим жойлари дарз кетгани, таъмирланмаса, метрога сув тушиш мумкинлиги маълум қилинганди.

Аввалроқ, фаввора остида автотураргоҳ ташкил этилиши маълум бўлганди.

Мавзуга оид