Спорт | 18:38 / 04.05.2021
17127
2 дақиқада ўқилади

Жозе Моуриньо Италиядан иш топди

Римнинг «Рома» клуби португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо билан келишувга эришганини расман эълон қилди.

«Клуб португалиялик мураббий Жозе Моуриньо билан келишувга эришганини маълум қилади. Янги – 2021/22 йилги мавсумдан бошлаб Моуриньо жамоа бош мураббийи сифатида бошлайди», - дейилади Рим клуби хабарида.

Италиялик инсайдер Фабрици Романонинг ёзишича, томонлар 2024 йилга қадар белгиланган шартномани имзолашган. 

Бир неча соат аввалроқ, «Рома» клуби жамоа бош мураббийи Пауло Фонсека икки йиллик фаолиятидан кейин жорий мавсум якунида клубни тарк этиши ҳақида расман эълон қилганди. 

Маълумот учун, Фонсеке бошқарувидаги римликлар А Серия 34-туридан кейин 55 очко билан 7-ўринда бораётган бўлса, Европа лигаси яримфинал дастлабки учрашувида «МЮ» майдонида йирик 2:6 ҳисобида мағлубиятга учраб, турнир билан хайрлашиш арафасида турибди.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо апрель ойида «Тоттенҳэм»дан истеъфога чиқарилганди. «Рома» клуби португалияликнинг Италиядаги иккинчи иш жойига айланади. Бунгача 58 ёшли мутахасис 2008-2011 йиллар давомида «Интер» клубида фаолият юритганди.

Мавзуга оид