Россия вакцина дипломатиясининг «ножўя таъсирлари»
New York Times Россия вакцина дипломатиясининг оқибатлари ҳақида ёзди ва март ойида Словакия ҳукуматидаги инқирозни мисол тариқасида келтирди. Ўшанда расмий Москва Словакияга 200 минг дозада «Спутник V» вакцинасини етказиб берганди.
«Ўша пайтлар Словакияда коронавирусдан ўлим кўрсаткичи дунёда энг юқориларидан бири эди ва Россия вакцинаси кўпчилик учун умид чироғи бўлиб кўринганди. Лекин пандемия оқибатлари билан курашиш ва Евроиттифоқ қоидаларига амал қилиш орасида ҳушини йўқотган ҳукумат анча узоқ муддатли инқирозга кириб қолди.
Путин ўтган йил ёзида айтгани каби бу вакцина тиббиётда ҳақиқий ютуқми йўқми аниқмас, лекин у фавқулодда самарали бўлиб чиқди», деб ёзади NYT.
Россия вакцинасига ишончсизлик Шарқий Европа давлатлари сиёсатчиларининг онгига маҳкам ўрнашиб олган. Хусусан, Литва бош вазири февралда Россия вакцинасини «бўлиб ташлаш ва ҳукмронлик қилиш қуроли» деб атаган бўлса, Польша (эҳтимолий хавфларга қарамай) Хитой вакцинасини сотиб олишини эълон қилди ва ҳеч қачон Россия вакцинасини олмаслигини маълум қилди.
Францияда эса президент Макрон Путин билан «Спутник V» вакцинасини етказиб бериш имкониятларини муҳокама қилган бўлса, Франция ташқи ишлар вазири «Спутник V»ни ташвиқот қуроли деб атади.
Австрия канцлери Курц Европа регулятори «Спутник V»ни сертификатлашга шошилмаётганидан жаҳли чиққан ва Германия канцлери Ангела Меркель билан фақат Ғарбда ишлаб чиқарилган вакциналарни қўллашни назарда тутувчи вакцинация дастури борасида ғижиллашиб олган.
Словакия эса заҳарли вакцина дипломатиясининг ножўя таъсирига энг ёрқин мисол бўлади олади.
Бош вазир Игорь Матичнинг «Спутник V»ни сотиб олиш қарори Шарқий Европадаги Ғарбга энг мойил мамлакатни инқироз ёқасига олиб келиб қўйди, бош вазирнинг ўзи эса истеъфога чиқишга мажбур бўлди. Вазирлар Матовични уларнинг орқасидан иш кўришда айблашди. «Матович Россиянинг гибрид уруш қуролига таслим бўлди ва Словакиянинг Евроиттифоқ билан ҳамкорлигини шубҳа остига қўйди», деган Словакия ташқи ишлар вазири.
Вакцина сифати қанақа? NYT Словакия биотиббиёт тадқиқот маркази раҳбари Сильвия Пасторекованинг фикрларини келтирган. Марказ «Спутник V»ни кўп марта синаб кўрган. Пасторекованинг сўзларига кўра, Россия вакцинаси барча зарурий синовлардан ўтган, лекин давлат регулятори уни тасдиқламаган, чунки Евроиттифоқда тақдим қилиниши керак бўлган ҳужжатлар ёки тўлиқ бўлмаган ё учдан икки қисми ё тақдим қилинмаган.
«AstraZeneca ва Johnson & Johnson вакциналарининг потенциал ножўя таъсирлари оммавий ва батафсил ҳужжатлаштирилган. Лекин биз «Спутник»нинг ножўя таъсирлари ҳақида ҳеч нарса билмаймиз.
Биз Европа оиласининг бир қисмимиз. Бинобарин, оиламиз қоидаларига амал қилишимиз шарт», дейди Пасторекова.
Мавзуга оид
12:17 / 18.11.2024
Ўзбекистон ва Словакия авиация соҳасида қўшма лойиҳани амалга оширади
23:59 / 08.10.2024
Словакия бош вазири ОАВни назорат қиладиган бошқарма тузиш кераклигини айтди
11:00 / 08.10.2024
Словакия бош вазири Украинанинг Евроиттифоққа киришини қўллаб-қувватлашини билдирди
22:37 / 07.10.2024