Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 14 ёшли бола ўзи билан саломлашмаган 22 ёшли йигитни пичоқлади
2021 йилнинг 1 май куни соат 23:30ларда вояга етмаган 14 ёшли Иззатулла Х. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Илғор маҳалласида жойлашган жамоат жойи ҳисобланган “Авиачипта” биносининг орқа томонида бўлган вақтида можаро келиб чиққан.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 14 ёшли Иззатулла Х. 22 ёшли Ориф А.га у билан икки кун олдин саломлашмаганини, уни ёш бола сифатида кўрганини важ қилиб, ҳеч бир сабабсиз чап қўлтиқ соҳасига бир маротаба пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Иззатулла Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган.
Қайд этилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:14 / 27.04.2025
Тошкентда йигит ўзига таниш қизни калтаклади, мактаблардан бирида эса икки ўқувчи жанжаллашди
17:01 / 28.03.2025
Жиззахда ҳайдовчи ёқилғи баки қопқоғини ёпмагани учун заправка ходимини калтаклади
11:20 / 26.03.2025
Самарқандда йўлдаги кўлмакда чўмилган эркак 10 суткага қамалди
15:33 / 12.03.2025