Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президенти ҳукуматни истеъфога чиқарди
11 апрел кунги референдумда қабул қилинган Қирғизистон конституциясига кўра, бошқарувнинг президентлик шакли, ижроия, қонунчилик ва суд ҳокимиятлари органларини шакллантиришнинг янги тартиби ўрнатилади.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров "Қирғиз Республикасининг вазирлар маҳкамаси тўғрисида"ги қонунни имзолади, ҳукуматнинг ҳозирги таркиби истеъфога чиқарилган деб ҳисобланади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот берилишича, 11 апрел кунги референдумда қабул қилинган Қирғизистон конституциясига кўра, бошқарувнинг президентлик шакли, ижроия, қонунчилик ва суд ҳокимиятлари органларини шакллантиришнинг янги тартиби ўрнатилади.
"Давлат раҳбари Қирғизистон ҳукумати истеъфога чиқарилган, деб ҳисобланишини эътиборга олиб, ҳукуматни вазирлар маҳкамасига айлантириш топшириғини берди. Қирғизистон вазирлар маҳкамаси ҳукуматнинг вориси ҳисобланади", - дейилади хабарда.
Аввалроқ Садир Жапаров янги конституцияни имзолаганди.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025