Ўзбекистон | 14:36 / 06.05.2021
7355
1 дақиқада ўқилади

Учқўрғондаги қулупнай далаларига келганмисиз?

Фото: KUN.UZ

Наманган вилоятининг Учқўрғон тумани Қайқи қишлоғи қулупнай етиштиришда етакчи маскан ҳисобланади. Ушбу қишлоқда хонадон борки, барида қулупнай экилади.

Гулнора Чўлпонова

Гулнора Чўлпонова ҳам оиласи билан азалдан қулупнай экиб келади. Авваллари қулупнайнинг жайдари навини экишган бўлса, ҳозирда "Чарли" ва "Изабелла" номли навларини етиштиришмоқда. 

Унинг сўзларига кўра, бу йил биринчи ҳосилнинг килосини 45 минг сўмдан сотишган. Илк ҳосил икки тоғора чиққан бўлса, ҳозирда кунига 10 тоғорадан қулупнай узилмоқда.

Қайқиликлар аҳолининг катта қисми айнан қулупнай ортидан даромад қилади. Гулнора опанинг айтишича, бу йилги даромаддан набираларига тўй ҳам қилиб бермоқчи.

Учқўрғон қулупнайлари нафақат водийга балки, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларига етказилади ҳамда МДҲ давлатларига ҳам экспорт қилинади.

Учқўрғонга хар йили апрел охири ва май ойларида кўплаб юртдошларимиз қулупнай сайлига келишади.

Мавзуга оид