Ўзбекистон | 08:54 / 07.05.2021
1965
2 дақиқада ўқилади

Миришкорда ҳам тил сертификатига эга бирорта чет тили ўқитувчиси йўқлиги айтилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 6 май куни чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда чет тилларини ўқитиш тизимини яхшилаш, яратилаётган шароитлар, йўл қўйилган камчиликлар айтилди.

Президентнинг маълум қилишича, бугунги кунда юртимиздаги 25 та олий таълим муассасасида ўқитиш чет тилида олиб борилаётир. 2016 йилда улар атиги 7 та бўлган. Халқаро тил сертификати олган битирувчи ўқувчилар сони охирги 3 йилда 10 бараварга ошган.

Жорий йилда «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали 350 нафар талабанинг нуфузли хорижий университетларда ўқиши учун стипендиялар ажратилди. Бу ўтган йилларга нисбатан 5 баравар кўпдир.

«Лекин, жойлардаги аҳвол мақсад қилинган катта режаларга мос эмас. Хусусан, таълим тизимида 2 мингдан ортиқ чет тили ўқитувчиси лавозими вакант бўлиб қолмоқда. 1 минг 400 та мактабда чет тилини ўқитиш сифати мутлақо қониқарсиз. Бу тизимдаги ўқитувчиларнинг атиги 4 фоизи миллий ва халқаро тил сертификатига эга. Хонобод ва Қувасой шаҳарлари, Зафаробод, Миришкор, Тўрткўл, Шеробод ва Узун туманларида бундай сертификатли бирорта ўқитувчи йўқ. Мактаблардаги чет тили ўқитувчиларининг 49 фоизи тестдан ўта олмаган», – дейди давлат раҳбари.

Мавзуга оид