Транспортда содир этилган айрим ҳуқуқбузарликлар учун жарималар миқдори ўзгарди
2021 йил 29 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.
Қонун билан қатор ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Поездларнинг вагонлари, автотранспорт воситалари ва шаҳар йўловчилар транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш базавий ҳисоблаш миқдорининг 1/2 қисмидан (илгари – 1/5 қисмидан) 1 базавий ҳисоблаш миқдоригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши 15 базавий ҳисоблаш миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келган бўлса, 30 базавий ҳисоблаш миқдорида жарима солиш ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 1 йил муддатга маҳрум этишга ёхуд 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Ҳайдовчиларнинг корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга қарашли транспорт воситаларидан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиши 2 базавий ҳисоблаш миқдори (илгари – 2 базавий ҳисоблаш миқдоридан 5 базавий ҳисоблаш миқдоригача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Йўлларга, темир йўлдан ўтиш жойларига, йўл ҳаракатини тартибга солувчи бошқа иншоотлар ёки техник воситаларга шикаст етказиш, шунингдек йўл ҳаракатига қасддан, шу жумладан йўл қопламасини ифлослантириш йўли билан халал бериш, худди шунингдек автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузиш фуқароларга 2 базавий ҳисоблаш миқдори (илгари – 1 базавий ҳисоблаш миқдоридан 3 базавий ҳисоблаш миқдоригача), мансабдор шахсларга эса 10 базавий ҳисоблаш миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
«Экологик экспертиза тўғрисида»ги қонунда экологик аудит тушунчасига қуйидагича таъриф берилди. Экологик аудит экологик аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказиладиган экологик аудит субъектининг хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига ушбу субъектнинг риоя этиши юзасидан тизимли, ҳужжатлаштирилган, мустақил экологик баҳолаш ҳисобланади.
Бошқа ўзгартиришлар ҳам киритилган.
Мавзуга оид
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
11:49 / 06.11.2024
Айрим шахсларга темирйўл транспорти ва автобус учун бепул чипталар берилади
07:50 / 31.10.2024
Йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланган юк машинаси ҳайдовчилари жаримага тортилади
13:57 / 29.10.2024