Ўзбекистон | 08:49 / 11.05.2021
2216
1 дақиқада ўқилади

Божхона тўловидан қочиш учун қинғирлик қилмоқчи бўлган шахсларнинг сири фош бўлди 

Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан фуқаролар Р.С. ва Б.Д. номига четдан келтирилган автокраннинг ҳужжатларида техникалар 2020 ва 2018 йилларда ишлаб чиқарилганлигини кўрсатиб, катта миқдорда божхона тўловларини яширмоқчи бўлгани аниқланди.

Олиб борилган экспертизада ушбу техникалар шассисида қўлбола усулда бажарилган пайвандлаш излари аниқланган, кран кабинасидаги маълумотлар битилган ёрлиқлар ҳам қалбакилаштирилганлиги маълум бўлди.

Маълумотларни сохталаштириш орқали юк эгалари божхона тўловларидан  фойдаланган 7 млрд 422 млн сўмлик имтиёзлар бекор қилиниб, тўловлар қайта ҳисобланди. Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид