Қўриқхоналарнинг қўриқланма зоналари майдони тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси 2021 йил 5 майдаги “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқланма зоналарини белгилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
Экологик туризмни ривожлантириш, камёб ҳамда йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимликлар ва ҳайвонлар турларини сақлаб қолиш мақсадида туташ ҳудудларда қуйидаги давлат қўриқхоналарининг қўриқланма зоналарини ташкил қилиш:
- Зомин – 4 016,4 га;
- Нурота – 20 312,87 га;
- Қизилқум – 3 104 га;
- Сурхон – 16 695 га.
Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудида жойлашган (395,6 га) “Зараутсой қоятош суратлари” объектини қўриқхона ҳудудидан унинг қўриқланма зонасига ўтказиш назарда тутилмоқда.
Кўрсатилган давлат қўриқхоналарининг қўриқланма зоналари ва “Зараутсой қоятош суратлари” объекти майдони тасдиқланди. Қўриқланма зона ҳудудидаги ерлар ушбу зоналардаги мулкдорлар, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар тасарруфида қолади.
Давлат экология қўмитасига икки ой муддатда Ҳисор, Зомин, Қизилқум, Сурхон ва Нурота давлат қўриқхоналарининг қўриқланма зоналари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш топширилди.
Қарор президентнинг “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 20 мартдаги қарорини ижро этиш мақсадида қабул қилинган.
Мавзуга оид
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
13:20 / 16.04.2024
Қизилқум қўриқхонасидаги фотоқопқонга Ўрта Осиё қундузи муҳрланди
13:57 / 29.01.2024
Сурхон давлат қўриқхонасида Бухоро тоғ қўйлари тасвирга олинди
16:52 / 15.06.2023