Ўзбекистон | 19:41 / 16.05.2021
1890
1 дақиқада ўқилади

Асакадаги автоҳалокатда жароҳатланган «Лабо» ҳайдовчиси вафот этди

Андижон вилояти Асака туманида «Лабо» тўхтаб турган «Газ» юк автомобилига урилиши оқибатида ЙТҲ содир бўлгани ва «Лабо» русумли автомобил ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилгани ҳақида хабар берган эдик.

Воқеа 2 май куни соат 14:00ларда Андижон вилояти Асака тумани, Янгисор кўчасида 1999 йилда туғилган фуқаро У.А. «Лабо» русумли автомобилни бошқараётиб, ўзидан олдинда йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган, ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган С.М. бошқарувида бўлган «Газ-53» русумли юк автомобилининг орқа томонига урилган.

Kun.uz манбаларининг хабар беришича, «Лабо» ҳайдовчиси У.А. 15 май куни жароҳатлар оқибатида вафот этган. 

Маълумот учун, аввалроқ Андижонда машина ағдарилиб кетгани, шунингдек, асфалт йўлга юк машинаси ботиб қолгани (https://t.me/kunuzandijonvil/4311) ҳақида ҳам хабар берилганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид