Андижонда ЙПХ ходими ҳайдовчиларни видеога олиб, изоҳ талаб қилган видео тарқалди
Жорий йилнинг 12 май куни Андижон шаҳрида ҳайдовчини видеога олиб, YouTube’га чиқармоқчи бўлган ЙПХ ходими бўйича маълумот берилди.
Таъкидланишича, Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими йўл-патруль хизмати ходими А.Қ. Ю. Отабекова кўчасида «Damas» автомобилини тўхтатган. Аниқланишича, 22 ёшли ҳайдовчи Б.Ш.га нисбатан автомобилни тегишли ҳужжатларсиз бошқаргани бўйича маъмурий баённома тузиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирган.
Ўзини ҳайдовчининг отасиман, деб таништирган фуқаро ходимнинг ёнига келиб, турли изоҳлар талаб қилган. Ходим ҳолатни видеога олиб, You Tube’га юклашини айтган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:44 / 12.11.2024
Хитойда автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
17:02 / 12.11.2024
Пискентда ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида қарийб 16 минг туп олхўри дарахти ёниб кетди
14:15 / 12.11.2024
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда
11:09 / 08.11.2024