Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Соғлиқни сақлаш тизимида янги лавозимлар жорий этилади
Вилоят тиббиёт бошқармаларида рақамлаштириш ва ДХШни ривожлантириш бўйича ўринбосар лавозими ташкил этилади. Барча тиббиёт муассасаларида электрон тизим билан ишлайдиган оператор-ҳамшира вазифаси жорий этилади.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 18 май куни соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ тиббиёт муассасаси бор. Айни пайтда 423 та бирламчи тиббиёт муассасаси «Электрон поликлиника» ахборот тизимига уланган.

Лекин янгича ишлаш учун ҳамма жойда ҳам шароит зўр эмас. Айрим тиббиёт муассасаларида компьютер етишмайди. Соҳани рақамлаштириш учун бу йил бюджетдан 28 миллиард сўм ажратилган бўлса-да, бу борадаги ишлар суст кечмоқда.
Шу боис, вилоят тиббиёт бошқармаларида рақамлаштириш ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича ўринбосар лавозими ташкил этилиши белгиланди. Шунингдек, барча тиббиёт муассасаларида электрон тизим билан ишлайдиган 2 мингта оператор-ҳамшира вазифаси жорий этилади.
Шу йил 1 августга қадар электрон ордер тизимини ишга тушириб, барча ҳудудлар ва ихтисослашган марказларни улаш, 1 ноябрга қадар Тошкент шаҳридаги барча поликлиникаларни тўлиқ рақамлаштириш бўйича топшириқлар берилди.
Мавзуга оид
11:20 / 25.02.2025
Шавкат Мирзиёев, Садир Жапаров ва Имомали Раҳмоннинг биринчи уч томонлама саммити март охирида бўлиб ўтади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
20:26 / 21.02.2025
Дронлар, СИ кибертузилмалари, роботлашган техникалар — мудофаани мустаҳкамлашнинг янги стратегиялари
13:00 / 09.11.2023