Ўзбекистон | 11:11 / 19.05.2021
20195
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: яна икки бемор вафот этди, шифохоналарга ётқизилган беморлар сони камаймоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистоннинг 12та ҳудудида 200дан ортиқ коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолати қайд этилиб, икки нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди. Кун давомида тузалиб жавоб берилганлар сони янги ҳолатлар сонидан кўп бўлди.

«2021 йил 18 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 97280 (+212) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 3 нафари Андижон вилоятида,
  • 4 нафари Бухоро вилоятида,
  • 9 нафари Жиззах вилоятида,
  • 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 3 нафари Наманган вилоятида,
  • 29 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 4 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 37 нафари Тошкент вилоятида,
  • 113 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар,
  • Бухоро вилоятида 6 нафар,
  • Жиззах вилоятида 12 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
  • Навоий вилоятида 3 нафар,
  • Наманган вилоятида 6 нафар,
  • Фарғона вилоятида 9 нафар,
  • Хоразм вилоятида 31 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 177 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 92840 (+258) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 674 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3766 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид