Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ота алимент ўрнига фарзандларига уй берди
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида ота алимент ўрнига фарзандларига ўзига тегишли бўлган уй ва ҳовлисини берган. Бу ҳақда МИБ Қашқадарё вилоят бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг 2011 йил 2 мартдаги қарори билан Китоб туманида яшовчи қарздор Д.Ю.дан даъвогар Г.С. фойдасига 4 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойда иш ҳақи ва топган даромадининг иккидан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Китоб туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилган.
Қайд этилишича, мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор ота алимент пулларини ўз вақтида тўлаб келган. Шунингдек, Д.Ю. келгусидаги алимент пулларини бир йўла тўлаш ҳамда фарзандлари келажаги учун уларга алоҳида бошпана бериш мақсадида ўзига тегишли бўлган ҳовлини ундирувчи Г.С.га расмийлаштириб беришни лозим топган. Ушбу келишув нотариус орқали расман тасдиқланиб, мазкур ижро ҳужжати тегишли тартибда тамомланган.
Мавзуга оид
20:20 / 27.05.2025
Учқўрғон ҳокимлиги ходими икки аёлидан фарзандларига бир неча йиллик алимент қарзини тўламаяпти
15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди
14:15 / 09.04.2025
Тошкент шаҳрида ота 1,7 млрд сўм алимент тўлади
17:18 / 08.02.2025