Жаҳон | 09:32 / 20.05.2021
5524
1 дақиқада ўқилади

Дунёда эмланганлик ҳақидаги қалбаки маълумотномалар савдоси авж олмоқда

 Айни вақтда дунё бўйлаб коронавирусга қарши эмланганлик ҳақидаги қалбаки маълумотларни сотиш билан шуғулланувчи 1,2 мингдан кўпроқ компания мавжуд. Бу ҳақда киберхавфсизлик соҳасида фаолият юритувчи Check Point АҚШ-Исроил компанияси маълум қилди.

Фото: AP

Даркнетда қалбаки маълумотномаларни сотиш бўйича ўтказилган тадқиқот муаллифларидан бири Одед Ванунунинг айтишича, эмланганлик ҳақидаги қалбаки ҳужжатлар савдоси АҚШ, Британия ва Германияда, айниқса, фаол олиб борилмоқда.

 «Қалбаки сертификатларнинг катта қисми Telegram каналлари орқали сотилмоқда. Ҳозирда 100дан ортиқ бундай канал бор, ваҳоланки март бошида улар бор-йўғи 5та бўлган», деб маълум қилган мутахассис.

 Унинг таъкидлашича, бу турдаги қалбаки ҳужжатлар савдосига чек қўйишнинг ягона йўли эмланганларнинг глобал базасини яратиш ҳисобланади.

 Ҳозирги пандемия шароитида эмланганлик ҳақидаги маълумотнома кўплаб чекловлардан озод бўлиш, эркин ҳаракатланиш имконини беради. Бундай ҳужжатларга талабнинг ошиши шу билан боғланган.

Мавзуга оид