Ўзбекистон | 17:10 / 22.05.2021
414
2 дақиқада ўқилади

Наманганда фан олимпиадалари республика босқичи ўз ишини бошлади

Умумтаълим муассасалари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадасининг республика босқичи бошланди. Физика, информатика, тарих фанлари бўйича ўтказиладиган синов жараёнлари Наманган вилоятида бўлиб ўтади.

Бугун Наманган шаҳрида олимпиада республика босқичининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Тантанали очилиш маросимидан сўнг олимпиаданинг 1-тури бошланди. Мамлакатнинг энг иқтидорли 111 нафар иштирокчилари қатнашаётган мазкур тадбирда Халқ таълими вазирлигининг Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти директори Умид Раҳмонов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаевлар ўқувчиларга синовларда омад ва муваффақиятлар  тилади.

 Тадбирда  бевосита Ўзбекистон – Корея халқаро университети ректори Парк Жун Хо ва муассаса профессор ўқитувчилари иштирок этиб, олимпиада жараёнларини юқори баҳолади.
 
Ўқувчилар белгиланган аудиторияларда имтиҳонларга киришди. 

Маълумот учун, физика фанидан 35, информатика фанидан 34, тарих фанидан 42 нафар ўқувчилар учун Наманган муҳандислик-технология институтда ётоқхона, ошхона ва барча шарт-шароитлар яратилган.

Олимпиаданинг адолатли ва шаффоф ўтиши учун кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, тўғридан-тўғри трансляция узатилмоқда. 

Иштирокчиларнинг ота-оналари ва меҳмонлар учун жараёнларни кузатишга мониторлар ўрнатилган. 

Таъкидлаш жоизки, мазкур фан олимпиадасининг республика босқичида 7 та вилоят вакиллари қатнашмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид