Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мурат Камалов мактаб битирувчиларини табриклади
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов Нукусдаги 46-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ўтказилган сўнгги қўнғироқ тадбирида қатнашди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мурат Камалов давлат раҳбарининг мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табригида “Мактабни битириб чиқаётган йигит-қизларимиздан биронтаси эътибордан четда қолмайди. Уларнинг ҳар бири халқимиз, Ватанимизнинг чексиз меҳри ва юксак эътиборини ҳис қилиб яшайди. Сизларнинг ҳаётда ўз муносиб ўрнингизни топишингиз учун давлатимиз ва жамиятимиз бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларини тўла сафарбар этади” — дея катта эътибор кўрсатиб, битирувчи ёшларга юксак ишонч билдирганлигини таъкидлади.

Маълумот учун, 46-сонли мактабда 152 нафар ўқувчи 11-синфни битирмоқда. Улар орасида 9 ўқувчи мактабни олтин ва кумуш медаллар билан битирган. 12 ўқувчи муддатидан олдин АҚШ, Буюк Британия, Польша, БАА, Жанубий Корея, Сингапур каби давлатларнинг олий ўқув юртларига кирди.

Мавзуга оид
19:31 / 28.08.2022
Навоий вилояти биринчи, Сурхондарё вилояти охирги ўринда – мактаб битирувчиларининг қабул кўрсаткичи эълон қилинди
12:30 / 26.08.2022
Мурат Камалов Жўқорғи Кенгес раислигидан кетди
17:17 / 24.06.2021
Битирувчи мактабдан аттестатини олиши шартмас, ҳаммаси онлайн базада бор — вазир
14:05 / 14.05.2021