Электр узатиш тармоғида аварияли узилиш сабабли чархпалак тўхтаб қолганлиги маълум қилинди
Жорий йилнинг 25 май куни Ўзбекистон тумани марказида жойлашган Алишер Навоий истироҳат боғида электр таъминотидаги узилиш сабабли аттракцион чархпалак ичида одамлари билан тўхтаб қолганлиги ҳақида хабар берилганди.
"Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ мазкур ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди:
«Ўзбекистон тумани марказида жойлашган Алишер Навоий истироҳат боғи 110/35/10 кВли "Яйпан" нимстанциясидан чиқувчи 10 кВли "Ислом" электр узатиш ҳаво тармоғига уланган 272-сонли трансформатор пункти орқали электр энергияси билан таъминланади.
25 май куни соат 14:40 да 10 кВли "Ислом" электр узатиш тармоғида аварияли узилиш содир бўлган. Тезкор навбатчилик гуруҳи томонидан юзага келган аварияли узилишни зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилиб, узатмада юзага келган узилиш нуқтаси аниқланиб, тезкорлик билан носозлик бартараф этилган. Узатмага соат 15:41 да кучланиш берилган ва соз ҳолатда тармоққа уланган.
Юқорида кўрсатиб ўтилган аварияли узилиш вақтида Ўзбекистон тумани марказида жойлашган Алишер Навоий истироҳат боғидаги барча электр қурилмалар соз ҳолатда бўлган. Аварияли узилиш вақтида келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», – дейилади расмий муносабатда.
Аввалроқ, Олтиариқ тиббиёт бирлашмасида электр тақчиллиги кузатилганлиги, қуёш батареялари ишдан чиққанлиги ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
19:18 / 31.05.2024
“Ўлим чархпалаги” бўйича расмий муносабат билдирилди
09:47 / 12.11.2023
Фарғонада фуқаро 1,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
20:50 / 23.10.2023
Самарқандда кўпқаватли уйлар 10 млрд сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
09:20 / 26.02.2023