Ўзбекистон | 10:22 / 29.05.2021
5629
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида карантинга олинган 54та мактабда имтиҳон қолдирилди

Фото: KUN.UZ

Тошкент вилоятида жами 891та мактаб фаолият кўрсатаётган бўлиб, ҳозирги кунда 54та умумтаълим мактаби карантин ҳолатида.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу 54та мактабда таҳсил жараёни онлайн режимида олиб борилаётган эди.

“Жорий йилнинг 26 май кунидан бошланган 9- ва 11- синфларда ўтказиладиган давлат имтиҳонлари 837та мактабда барқарор ҳолатда давом этяпти. Таҳсилни онлайн олиб борган таълим муассасаларида эса карантин муддати тугагач навбатдан ташқари педагогик кенгаш йиғилиши ўтказилиб, имтиҳон кунлари (саналари) белгилаб олинади”, дейилади ҳокимлик хабарида. 

Маълум қилинишича, белгиланган саналарда имтиҳон жараёнлари карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, очиқ ҳавода ёки ёпиқ биноларда ўтказилади.

Мавзуга оид