Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда эшак сўйиш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Қашқадарё вилояти Косон туманида эшак сўйиш билан шуғулланиб келган тўрт нафар шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда ёзилишича, жорий йил 26 май куни вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув давомида, Косон тумани Арабхона маҳалласида яшовчи, фуқаро Н.Т.га тегишли бўлган хонадон ҳовлиси холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Суриштирувда аниқланишича, фуқаролар Н.Т., С.Н., Ш.Х., Т.А. ушбу хонадонда истеъмол қилиниши мумкин бўлмаган эшакларни сўйиб, гўштини суякларидан ажратиб келаётганлиги аниқланган.
Қайд этилишича, ҳозирда суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди
17:18 / 08.02.2025
“Сен қулсан” – Косонда келинини мунтазам хўрлаб келган қайнота ва қайнона ҳамда уларнинг ўғли озодликдан маҳрум қилинди
11:02 / 15.12.2024