Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Walmart 740 минг нафар ходимига Samsung смартфонларини бепул тарқатади
Ушбу смартфонларга Me@Walmart иловаси ўрнатилади. Маълумот берилишича, мазкур илова ходимларнинг доимо алоқада бўлиши ва ўз вазифаларини янада самарали бажаришларига имкон беради.
Американинг Walmart ритейлери ўз ходимларига Samsung Galaxy XCover Pro смартфонларини бепул тарқатишини эълон қилди. Йил охирига қадар компаниянинг 740 минг нафар ходими смартфонга эга бўлиши режалаштирилган. Қайд этилишича, чакана бозорда бу смартфоннинг нархи 500 доллар туради.
Ушбу смартфонларга Me@Walmart иловаси ўрнатилади. Маълумот берилишича, мазкур илова ходимларнинг доимо алоқада бўлиши ва ўз вазифаларини янада самарали бажаришларига имкон беради.
Илова ёрдамида ишга келиш-кетиш вақтини қайд этиш, иш графигини кузатиб бориш, бошқа ходимлар билан мулоқот қилиш ва компания фаолиятига оид маълумотларни олиш мумкин бўлади.
Walmart кўпинча кам маош тўлаши, меҳнат шароитининг ёмонлиги, ходимлар устидан кескин назорат ўрнатиши туфайли танқид қилиб келинади.
Мавзуга оид
17:55 / 12.05.2025
Apple деярли бутунлай шиша iPhone чиқаради
17:30 / 29.03.2025
Мактабларда смартфонларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас – тадқиқот
15:25 / 24.03.2025
Смартфонни алмаштириш учун оптимал муддат маълум қилинди
12:38 / 11.03.2025