АҚШда ишчи кучи етишмаслиги билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда
Америка меҳнат бозорида ишчиларга бўлган талаб май ойида ўсгани тахмин қилинмоқда. Чунки, мамлакатда коронавирусга қарши кенг қамровли эмлаш ишлари олиб борилаётгани пандемиянинг иқтисодиётга салбий таъсирини сезиларли пасайтирган. Аммо, компаниялар ишчиларни ёллашга янги муаммога тўқнаш келмоқда. Боиси, миллионлаб америкаликлар фарзандларига ғамхўрлик қилиш, қолаверса, ишсизлик нафақалари боис уйда қолмоқда. Reuters агентлиги шу ҳақда ёзмоқда.
Меҳнат вазирлиги томонидан тайёрланган ҳисоботда қайд этилишича, пандемия билан боғлиқ турғунликдан сўнгги тикланиш жадвал бўйича кетмоқда, дейишга асос борлигини кўрсатади. Шу билан бирга, COVID-19 билан боғлиқ хавотирлар кескин ўсишни ҳам тўхтатиб турган.
«Иқтисодиётнинг очилиши билан иш ўринларининг жуда тез ортишини кузатишимиз керак, - дейди Moody's Analytics бош таҳлилчиси Райан Свит. Таклифнинг чекланганлиги муаммоли, лекин бу иқтисодиётнинг тикланишига халақит беради, дегани эмас. АҚШда стагфляция (стагнация + инфляция сўзлари бирикмаси бўлиб, иқтисодий пасайиш ва иқтисодиётдаги тушкун ҳолат нарх-наво ўсиши (инфляция) билан бирга рўй бериши) йўқ ва яқин бир неча йилда бу жараён рўй бермайди».
Ўтказилган сўров натижаларига кўра, қишлоқ хўжалигидан бошқа соҳалардаги иш ўрни ўтган май ойида тахминан 650 мингга ортган бўлиши мумкин, апрелда бу рақам 266 000 иш ўрнини кўрсатган эди. Бу энг кўп иш ўрни пайдо бўлиши билан боғлиқ 2020 йил феврал ойида кузатилган қарийб 7,6 млн иш ўриндан кам албатта.
Сўровда қатнашган иқтисодчилар май ойида 400 000 дан 1 млн.гача иш ўрни пайдо бўлишини тахмин қилишган. 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида ойига ўртача 451 минг иш ўрни яратилган. Бунга кенг қамровли бюджет ёрдамлари ва аҳоли саломатлигининг яхшиланиши туртки берган.
Аммо, иқтисодиётнинг тикланиши хизмат кўрсатиш соҳаси ва ишлаб чиқариш қувватларини чеклаш орқали етказиб бериш занжирига тушаётган юкламани орттиради.
Мамлакатда рекорд даражада 8,1 млн бўш иш ўрни пайдо бўлмоқда. Асосан аёллардан иборат миллионлаб ишчилар уйларида қолмоқда, чунки кўплаб мактаблар кундузги таълимга ўтганича йўқ. Вакциналар етарли бўлишига қарамай, аҳолининг айрим қатлами эмланишни истамаяпти, натижада баъзи кишилар ишлаш фикридан қайтмоқда.
Қайд этилишича, ишсизлик бўйича давлат томонидан молиялаштирилаётган ҳафталик 300 доллар миқдоридаги субсидия ҳам ишга қабул қилиш жараёнини тўхтатиб турибди. Мамлакатнинг 25 штатидаги республикачи губернаторлар эса шу ва ишсизлик бўйича бошқа дастурларни 5 июндан бошлаб тўхтатмоқда. Ушбу штатларга ишчи кучининг 40 фоиздан ортиғи тўғри келади, имтиёзли давр эса, мамлакат бўйлаб сентябр ойи бошида якунланади. Чунки, турли соҳа компаниялари ишчиларни топиш ва ёллашда дуч келаётган қийинчиликлар ҳақида маълум қилиб келмоқда.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024