Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Урганчда ЕТТБнинг янги минтақавий ваколатхонаси очилади
Европа тикланиш ва тараққиёт банки биринчи вице-президенти Юрген Ригтеринк 7-9 июн кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради.
Ташриф давомида ЕТТБ делегацияси бош вазир ўринбосарлари – Сардор Умрзоқов ва Жамшид Қўчқоров билан учрашувлар ўтказади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида маълум қилинди.
Ташриф давомида Ўзбекистоннинг ғарбий қисми бўлган Урганч шаҳрида ЕТТБнинг янги минтақавий ваколатхонаси очилади.
Шунингдек, икки томонлама инфратузилма ва молия секторини ривожлантириш бўйича лойиҳалар имзоланиши ва бир қанча ташаббуслар илгари сурилиши кутилмоқда.
Хусусан, ташкилот атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш ва 2050 йилга қадар Ўзбекистоннинг углерод нейтраллигини таъминлашга доир лойиҳаларни амалга оширади.
Қайд этилишича, ЕТТБ 2020 йилда COVID-19 билан боғлиқ оғир вазиятда миллий иқтисодиётнинг турли соҳаларида умумий қиймати 521 миллион долларга тенг бўлган 18та лойиҳани амалга оширган. ЕТТБ маблағлари мамлакат банк сектори ва хусусий кичик фирмаларнинг молиялаштириш имкониятларини қўллаб-қувватлаш, асосий инфратузилмани янгилаш ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришга сарфланган.
Бугунги кунга қадар ташкилот Ўзбекистон иқтисодиётига 97та лойиҳани амалга ошириш орқали 2,4 миллиард евродан ортиқ маблағ киритган.
Мавзуга оид
20:19 / 17.01.2025
2024 йилда ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиётига қарийб 1 миллиард доллар сармоя киритди
09:33 / 26.12.2024
ЕТТБ Хоразмда электр узатиш тармоғи қурилишини молиялаштиради
21:39 / 27.11.2024
Самарқандда трамвайнинг 3-йўналиши очилиши мумкин
12:53 / 27.11.2024