Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ургутда рўй берган йўл-транспорт ҳодисасида йўловчилардан бири вафот этди
Самарқанд вилояти Ургут туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ҳайдовчилардан бири вафот этган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 30 май куни М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Ургут тумани Баҳрин маҳалласидан ўтган 1112-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.
19 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги «Нексия» машинаси қарама-қарши йўналишдан келаётган «Нексия» билан тўқнашиб кетган. Оқибатда қарама-қарши йўналишдан келаётган «Нексия»даги йўловчи вафот этган.
Суриштирувларда аниқланишича, 19 ёшли ҳайдовчи тезликни белгиланган меъёрдан оширган. Бундан ташқари, у қувиб ўтиш қоидаларини ҳам бузган ва қарама-қарши йўналишдан келаётган машина билан бўлган оралиқни инобатга олмаган.
Мавзуга оид
08:44 / 25.02.2025
2,4 гектар ерни 95 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
10:54 / 02.08.2024
Ургутда йўлдан ўтаётган 3 ёшли бола Cobalt уриб кетиши оқибатида вафот этди
22:17 / 29.07.2024
Самарқандда содир бўлган мудҳиш «авария»да уч киши ҳаётдан кўз юмди
10:27 / 25.08.2023