Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 10 ёшли бола вафот этди
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 10 ёшли бола вафот этган. Бу ҳақда Kun.uz’га туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йил 7 июнь куни соат 21:00ларда М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Деҳқонобод тумани «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган 1288-километрида одам ўлими билан боғлиқ ЙТҲ рўй берган.
Деҳқонобод туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган Б.Р. ўз бошқарувидаги «Nexia-3» машинаси билан Термиз-Қарши йўналишида ҳаракатланиб кетаётганда йўлни кесиб ўтаётган, шу туманнинг «Ўзбекистон» МФЙ Жонабулоқ қишлоғида яшовчи 2011 йилда туғилган А.Э.ни уриб юборган.
Оқибатда А.Э. оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамасдан у шифохонада вафот этган.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:40 / 14.03.2025