Навоийда икки нафар фирибгар томонидан алданган фуқаролар йўлни тўсиб намойиш ўтказди
Навоий вилояти Навбаҳор туманида икки нафар фирибгар томонидан алданган одамлар йўлни тўсиб намойиш ўтказган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2021 йил 10 июнь куни Навоий вилояти Навбаҳор туманида бир гуруҳ фуқаролар туманнинг Қалқонота қишлоғи марказидан ўтувчи йўлни ёпиб, намойиш ўтказган. Одамларнинг бундай иш тутишига Навбаҳор тумани Ҳаловаттепа маҳалласида яшовчи фуқаролар С.Й. ва М.А.нинг ноқонуний хатти-ҳаракати сабаб бўлган.
Қайд этилишича, мазкур икки шахс маҳаллий аҳолининг ишончига кириб, уларга тегишли чорва моллари ҳамда турли кўринишдаги моддий қийматга эга нарсаларни қиммат нархда олган ва 2-3 ой ичида маълум миқдорда кўпайтириб беришни ваъда қилиб, пулини бермасдан олиб кетган. Сўнг, олинган моддий бойликлар ва чорва молларини эса ярим баҳосида бошқа фуқароларга пуллаб, фирибгарлик жиноятини содир этган. Фирибгарлардан ўз пулларини ололмаган одамлар йўлни ёпиб, намойиш ўтказган.
Таъкидланишича, мазкур икки шахснинг иши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан атрофлича ўрганилиб, гумонланувчиларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари борлиги аниқланган. Навбаҳор тумани ИИБ томонидан С.Й. ва М.А.нинг яшаш хонадонларида белгиланган тартиб асосида тинтув ўтказилган. Суриштирувда тўпланган ҳужжатлар асосида уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, бу икки шахс эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Шунингдек, йўлни ёпишга ҳаракат қилиб, бошқаларни ҳам бунга даъват қилган шахслар ИИБ томонидан алоҳида назоратга олинган. Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди томонидан йўл ёпиб намойишда иштирок этганларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан суд жараёни ўтказилган ва намойишчилардан бири 7 суткага қамалган.
Мавзуга оид
14:11 / 11.11.2024
Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
12:39 / 01.11.2024