Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Замбия президенти ҳарбий парад вақтида ҳушини йўқотди
Президент Лунгу 64 ёшда бўлиб, у 2015 йилдан буён Замбияга раҳбарлик қилиб келмоқда.
Замбия президенти Эдгар Лунгу мамлакат пойтахти Лусакада ўтказилган ҳарбий парад вақтида ҳушини йўқотди. Бу ҳақда Zambia Watchdogs нашри хабар берди.
«Замбия республикаси президенти зоти олийлари Эдгар Чагва Лунгу кутилмаган бош айланишини ҳис қилди. У дарҳол ўзига келди ва ҳукумат автомобилида ўз қароргоҳига қайтди», дейилади ҳукумат хабарида.
Хабарда қайд этилишича, у фуқаролар ва халқаро ҳамжамиятга ўзини яхши ҳис қилаётганини ва давлат раҳбари вазифасини бажаришда давом этаётганини билдирган.
Президент Лунгу 64 ёшда бўлиб, у 2015 йилдан буён Замбияга раҳбарлик қилиб келмоқда. Бунга қадар эса ички ишлар, мудофаа ва адлия вазири вазифаларида ишлаган.
Лусакада ҳаво ҳарорати 23 даражани ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
10:54 / 09.04.2025
Тошкентда бўлиб ўтаётган Парламентлараро иттифоқ тадбирида Замбия вакили вафот этди
16:42 / 18.11.2022
«Ундан фойдаланишди». Украинада ҳалок бўлган замбиялик талабанинг оиласи Россиядан изоҳ талаб этмоқда
17:00 / 16.11.2022
Украинадаги урушда Россияда қамалган замбиялик талаба ҳалок бўлди
18:26 / 06.11.2021