Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда коронавируснинг учинчи тўлқини бошлангани маълум қилинди
Қирғизистонда коронавирус юқтириш билан боғлиқ дастлабки ҳолатлар ўтган йил мартида қайд этилганди.
Қирғизистонда коронавирус инфекциясининг учинчи тўлқини кечмоқда. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Жалолиддин Раҳматуллаев маълум қилди.
"Пандемия бошланганидан буён коронавирус инфекциясининг иккита эпидемиологик ўсиши кузатилди: 2020 йил июли ва ноябрида. Бугунги кунда касалланишнинг учинчи тўлқини кузатилмоқда", - деди у.
Раҳматуллаевнинг сўзларига кўра, мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги касалланишлар сони ўсишига тайёр.
Қирғизистонда коронавирус юқтириш билан боғлиқ дастлабки ҳолатлар ўтган йил мартида қайд этилганди. Ҳозирга келиб касаллик юқтирганлар сони 111 мингдан ошган, 1,9 мингдан ортиқ бемор вафот этган.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025