Ўзбекистон | 19:05 / 16.06.2021
4098
1 дақиқада ўқилади

Чехия парламенти АЭС қурилишига Россия ва Хитойни жалб этишни тақиқлади

Аввалроқ Чехия ҳукумати «Росатом»ни Дуковани атом электр станциясининг янги энергия блоки қурилиши бўйича тендердан чиқариб юборишини маълум қилганди.

Чехия Дуковани АЭСини кенгайтириш бўйича Россия ва Хитойнинг таклифини кўриб чиқмайди. Мамлакат парламенти қуйи палатаси ана шундай қарор қабул қилди, деб хабар берди CTK агентлиги.

Қайд этилишича, АЭС қурилишида фақат давлат харидлари тўғрисидаги халқаро келишувга қўшилган мамлакатлар технологиясидангина фойдаланилади. Россия ва Хитой бу мамлакатлар рўйхатига кирмайди.

Чехия бош вазири ўринбосари ва савдо-саноат вазири Карел Гавличек ушбу тузатишга розилик билдирди.

Аввалроқ Чехия ҳукумати «Росатом»ни Дуковани атом электр станциясининг янги энергия блоки қурилиши бўйича тендердан чиқариб юборишини маълум қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид